АРАБ ХАЛИФАЛИГИ

АРАБ ХАЛИФАЛИГИ (632 – 1258) — Арабистон я. о., Яқин ва Ўрта Шарқ, Шим. Африка, Испания, Марказий Осиё ва Кавказортини ўз ичига олган салтанат. 7 — 8-а. ларда ташкил топган. Араб халифалиги асосчиси пайғамбар Муҳаммад (ас)нинг энг яқин сафдоши халифа Абу БакрАраблар юқорида зикр этилган мамлакатларни 633—715 й. лар орасида босиб олганлар. Бу мамлакатлар асосан «Хулафо ар-рошидин» («Тўғри йўлдан борувчи халифалар») ва умавийлар замонида фатҳ этилди. Лекин аббосийлар бу улкан ҳудудни бутун сақлаб қололмадилар. Ички ихтилофлар таъсири остида Араб халифалиги 8-а. нинг охирларидан бошлаб майда-майда қисмларга парчаланиб кета бошлади: 788 й. Мағрибнинг ғарбий қисмида (ҳоз. Марокаш) идрисийлар (788 — 985), унинг шарқий қисмида (ҳоз. Тунис) ағлабийлар (800 — 909) ҳукмронлиги ўрнатилди. Хуросон ва Мовароуннаҳрда эса 9-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб маҳаллий сулолалар: тоҳирийлар (821 – 873), саффорийлар (867 – 903) ва сомонийлар (875 — 999) бош кўтариб чиқдилар. Улар Араб халифалигига номигагина тобе бўлиб, аслида мустақил ҳукмдор эдилар. Араб халифалиги 1258 й. мўғуллар тарафидан тугатилди (яна қ. Халифалик).

Loading...