АРАБИ

АРАБИ — 1) қора рангли қоракўл қўй зоти. Қўзилари қора рангда туғилади ва бир ёшга кирганда жун қоплами рангида ўзгариш бошланади. Дастлаб қизғишсариқ, 2 — 3 ёшда эса оч кулранг ва оқ рангга киради. Қоракўл қўйларининг 90 — 95% ини Араби қўйлари ташкил этади. Сифатли, энг яхши тери беради. 2 — 3 кунлик қўзилари қоракўл тери олиш учун сўйилади (бу даврда тери жингалаклари ва гуллари аниқ, чиройли бўлади, 3 — 4 кун ўтгач гуллардаги аниқлик, майинлик жун толалари ўсиши ҳисобига йўқолиб боради). Араби қўйларнинг ҳам одатдагидек меъёрда, яъни бир йилда 2 марта жуни қирқилиб, 2,2 — 2,6 кг жун олинади;

2) қора рангли қоракўл тери (яна қ. Қоракўл кўй зоти).