АРАБЛАР

АРАБЛАР, ал-араб — Ғарбий Осиё ва Шим. Африкадаги араб мамлакатларида яшовчи халқлар гуруҳи. Умумий сони 199 млн. киши (1992). Араблар, асосан Африка ва Осиё мамлакатларида: Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазо-ир, Марокаш, Ливан, Сурия, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Яман ва б. ерларда яшайди, бу мамлакатлар аҳолисининг қарийб 80% ини ташкил қилади. Катта европеоид ирқига мансуб. Араб тилида сузлашади. Араблар кўпчилиги суннийлар. Бундан ташқари, Араблар ичида мусулмон динининг бир қанча мазҳаблари мавжуд; шиалар — Ироқ, Яман, Сурия ва Ливанда; ибодийлар — Шим. Африкада; зайдия ва исмоилийлар — Шим. ва Шарқий Ироқда, Ливаннинг тоғли туманларида яшайдилар. Миср, Ливан, Сурия ва Иорданияда яшовчи Арабларнинг бир қисми христиан динига эътиқод қилади. Асл ватани Арабистон я. о. Мил. ав. 1-минг йилликда ва милоднинг дастлабки йилларида А. Сурия, Ироқ, Шим. Африка ерларига келиб жойлашган. Мил. ав. 1-минг йилликда дастлабки араб давлатлари — Пальмира (Тадмор), Набатея ва Лиҳён вужудга келган. 5-а. да бир қанча араб давлатлари (Ғассон ва Лахм; Шим. Арабистонда) пайдо булади. 6 — 7-а. ларда айрим араб элатлари ташкил топди. 7-а. да Араб халифалиги барпо этилди. Арабларнинг халифалик ҳудудидаги бошқа халқлар билан аралашиб кетишлари натижасида янги элатлар ва давлатлар (Фаластин, Сурия, Ливан (Лубнон), Ироқ, Миср ва Шим. Африка давлатлари) юзага келди.

Ўрта Осиё араблари — Ўрта Осиё давлатларида яшовчи, ўзларини араб деб юритувчи этник гуруҳ. Аждодлари 7 — 14-а. лар давомида келиб ўрнашиб қолган. Ўзбек, туркман ва тожик миллатининг таркибига кирган. Ўрта Осиё араблари асосий қисми Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, шунингдек Фарғона водийси шим.-шарқий қисмида яшайди. 2 гуруҳга булинади: шайбоний ва саноний. Ўрта Осиё араблари ўзларининг қад. маданиятлари, урф-одатларининг айрим белгиларини сақлаб қолганлар. Араб тили иккинчи тил сифатида айрим қишлоқларда ҳозиргача қўлланиб келинади. Буларнинг шеваларида ерлик халқлар тилининг таъсири жуда кучли.

Ўрта Осиё араблари хўжалигида чорвачилик муҳим ўрин тутади. Сувли ерларда яшайдиган Араблар деҳқончилик қилади. Ўзбекистонда Араблар номи билан боғлиқ кўплаб жой номлари мавжуд.

Ад.: Беляев Е. А., Арабы, ислам и арабский халифат в раннее средневековье, 2-е изд., 1966; Народы Средней Азии и Казахстана, ч. 2, М., 1963; Волин С. А., К истории среднеазиатских арабов, в сб.: Труды ИВАН, в. 36, М.-Л., 1941.

Loading...