АРАД — Руминия ғарбидаги шаҳар, Арад жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 190 минг кишидан зиёд. Бухарест — Будапешт магистралидаги йирик т. й. тугуни. Машинасозликнинг йирик маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, ёғочсозлик саноати мавжуд. Мебель ишлаб чиқарилади. Ветеринария ин-ти бор. Шаҳар 12-а. дан маълум.