АРАФА (араб. — билмоқ, танимоқ, маърифат ҳосил қилмоқ) — 1) ҳижрийқамарий йил ҳисоби бўйича 12-ой (Зилҳижжа) 9-кунининг номи. Ислом манбаларида айтилишича, бу куннинг Арафа деб аталишига сабаб Иброҳим (ас)га Жаброил ҳаж ибодатининг арконларини шу куни ўргатиб кетган. Ҳожилар шу куни Арафот тепалигига чиқиб, то Қуёш ботгунга қадар дуо, ибодат ва илтижо билан машғул бўладилар;
2) Ҳайитдан олдинги кун ҳам Арафа деб номланади. Шундан келиб чиқиб халқлар орасида тантанали, оламшумул воқеалар ва байрамлардан олдинги кун ва муддатни ҳам Арафа деб номлаш одатга айланган. Mac, Mycтақиллик байрами Арафаси, Янги йил А. си ва ҳ. к.