АРАФУРА ДЕНГИЗИ

АРАФУРА ДЕНГИЗИҲинд океанининг чекка денгизи. Австралия, Янги Гвинея, Танимбар ва Кай о. лари оралиғида. Майд. 1017 минг км2. Кўп қисмининг чуқ. 200 м, шим.-ғарбда 3680 м гача. Оқимлар ёзда ғарбдан шарққа, қишда шарқдан ғарбга йўналган. Сувининг ўртача т-раси 25 — 28°. Шўрлиги 34 — 35%о. Энг катта қўлтиғи — Карпентария.