АРАГОНИТ

АРАГОНИТкарбонатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CaCOj. Кўпинча SrCO3 бирикмаси аралашган бўлади. Қаттиқлиги, 3,5 — 4. С. оғ 2,9 — 3. Ранги оқ, кулранг, бинафша рангдан қорагача. Кристаллари игнасимон, агрегатлари тармоқланган. Хиллари: конхит — марварид (хитин билан бирга) ва моллюскалар чиғаноғининг садаф қатлами таркибининг асосий қисми; нўхаттош — А. нинг цементлашган оолитлари. Гидротермал ва гиперген йўл б-н ҳосил бўлади.

Loading...