АРАГВИ

АРАГВИ — Грузиядаги дарё. Куранинг чап ирмоғи. Уз. 66 км, ҳавзасининг майд. 2740 км2. Ўртача сув сарфи 55 м3/сек. Оқ. А. ва Қора Арагви сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Арагви водийсидан Грузия ҳарбий йўли ўтган. Қуйилиш жойида Мцхета ш. жойлашган.