АРАЛАШ ЭКИНЛАР

АРАЛАШ ЭКИНЛАР — бир экин майдонида бир вақтнинг ўзида етиштириладиган икки ва ундан ортиқ хил қ. х. экинлари. Аралаш экинлардан бир турдаги экинларга қараганда анча юқори ҳосил олинади. Суғориладиган деҳқончилик зоналарида кўп йиллик ўсимликларни, мас, бедани маккажўхори, сули, арпа б-н, бир йиллик ўсимликларни, мас, жавдарни бурчоқ, нўхат б-н, арпани бурчоқ, нўхат билан аралаш экиш энг кўп тарқалган. Бундай экинларни экиш муддатлари экин турлари хусусиятларига кўра ҳар хил булади.