АРАЛАШ ЕМ

АРАЛАШ ЕМ — илмий асосланган рецептлар бўйича майдаланган турли озуқалардан тайёрланган аралашма. Аралаш ем ҳар хил ёшдаги чорва моллари ва паррандалар учун з-д ҳамда чорвачилик хўжаликларида тайёрланади. Емга аминокислоталар, микроэлементлар, антибиотик ва витаминларга бой моддалар қўшилиб, унинг умумий биологик қиммати анча оширилади.

Аралаш емнинг 3 тури ишлаб чиқарилади: тўла рационли Аралаш ем (таркибидахай-вонлар учун зарур бўлган барча озуқа моддалар бўлади ва қўшимча озуқа қўшилмай едирилади); концентратли Аралаш ем (рационда етарли бўлмаган асосий озуқа моддалар ўрнини қоплаш учун қўшимча сифатида берила-ди); мувозанатловчи Аралаш ем (витамин-оқсилли, витамин-оқсилминералли, шунингдек, микробиология саноатида сунъий олинадиган ва емларнинг тўйимлилигини оширишда қўлланиладиган биологик фаол моддалар аралаш-малари — бойитувчи аралашмалар). Тула рационли Аралаш ем ҳайвонларнинг барча тўйимли моддаларга бўлган талабини қондириши лозим. Шундай Аралаш ем паррандалар, чўчқалар ва ёш бузоқлар учун тайёрланиб, ягона озуқа сифатида едирилади.

Концентратли Аралаш ем хўжаликларда мавжуд бўлган ширали, дағал ва дон озуқаларига қўшимча сифатида берилади. Аралаш ем тайёрлаш учун ғалла ва дуккакли экинлар донлари — маккажўхори, оқ жўхори, арпа, сули, буғ-дой, жавдар, мош ва б. дан фойдаланилади.

Мубошир Мусаев.

Loading...