АРАЛАШ МУЛК — турли мулк шаклларининг бирлашуви натижасида пайдо бўладиган мулк. Аралаш мулк турли мулк соҳиблари ҳисса (пай)ларининг қўшилишидан юзага келади. Келишувга биноан бу пай ҳар хил бўлиши мумкин, лекин мулк эгаларидан биронтасининг ҳукмрон бўлишига йўл берил-майди. Аралаш мулк соҳиблари харажатлар ва фойдазарарни баҳам кўрадилар. Амалиётда Аралаш мулкда хусусий, жамоа ва давлат мулклари бирлашади ва аралаш жамиятлар пайдо бўлади. Ўзбекистонда мулкий ислоҳотлар натижасида 1995 й. дан бошлаб Аралаш мулк бўлган корхоналар юзага келди. Ҳоз. даврда уларнинг кенг тарқалган шакли ҳиссабай мулк иштироки турлича бўлган давлатакциядорлик корхоналаридир.
1996 й. Ар. м. корхоналарида меҳнат унумдорлиги бошқа хўжаликлар кўрсаткичидан 5,6 марта, давлат секторидагидан эса 1,2 марта юқори бўлди, аммо Аралаш мулкнинг амал қилиш доираси ҳозирча анча тор.