АРАЛАШ ЎҒИТЛАР

АРАЛАШ ЎҒИТЛАР, минерал ўғитлар аралашмаси — таркибида икки ва ундан ортиқ озиқ моддалари бўлган тайёр ўғитлар аралашмаси. Аралаш ўғитлар бир жинсли, яхши сочилувчан бўлиши керак, уларни тайёрлашда ўғитларни аралаштириш қоидаларига риоя қилиниши лозим. Аралаш ўғитлар з-дда ҳам, хўжаликларда ҳам тайёрланиши мумкин. Ўғитни з-дда аралаштириш агрономия талабига мос келади. Хўжаликларда бир компонентли ўғитлардан барвақт аралашма тайёрлаш ва уни сақлаш мумкин эмас, чунки бунда уларнинг физик хусусияти ёмонлашади. Экинга қараб Аралаш ўғитларда асосий ўғитлар нисбати ҳар хил бўлади. Калий билан етарли таъминланган ғўза майдонларида шудгорлаш ва экиш вақтида ўғит солишда азот 1: фосфор 2,5: калий 0 ва азот 1: фосфор 4: калий 0 яхши нисбат ҳисобланади. Тупроқнинг шўри ювиладиган шароитларда ғўзага фосфор-калийли ва азотфосфорли Аралаш ўғитлар солиш самаралироқдир. Уларни қўшимчалар — микроэлементлар, гербицидлар, инсектицидлар қўшиб ҳам тайёрлаш мумкин.

Next Article

АРАСОТ