АРАҚ

АРАҚ (араб. — тер, буғланиш) — спиртли ичимлик; тозаланган этил спирти (ҳажми 40 — 50%)нинг активлаштирилган кўмир билан ишлов берилган сувли аралашмаси. Дон, картошка ва б. маҳсулотларни қайта ишлаб олинади. Юқори сифатли Арақ бир неча марта тозаланади. Арақга арпабодиён, қалампир, мурч, ялпиз ва ш. к. ўсимликлар қўшиб «махсус арақ»лар тайёрланади (қ. Виноарақ саноати).

Loading...