АРАҚИ

АРАҚИ — меъморий безак; биноларни безашда ишлатиладиган ҳандасий нақш. Ишланиши жиҳатидан муқарнас, шарафани эслатади. Чизмасининг соддалиги, кам қатламлиги ва қатламларни боғловчи ҳандасий шаклларнинг ётиқ, қия ўйилиши (елпиғичсимон бўлиши) б-н улардан фарқ қилади. Шарқ, жумладан, Ўзбекистон меъморлигида кенг қўлланилади. 5, 6, 7, 8 ва ундан ортиқ бурчакли юлдузлари бўлиши мумкин. Муқарнас каби ярим айлана, айланали жойлар — токча, тахмон ва эшик тепаларига, шарафа сингари текис девор ёки тахтага ёнма-ён такрорланиб, давом эттириб ишланади. Арақи ганч ва ёғоч ўймакорлигида кенг тарқалган. Мас, Уста Ширин Муродов безаган Тошкент куранти карнизи (1947). ғозир ёғочга ўйиб ёки бўяб ишланадиган Арақининг содда тури кенг қўлланилади.