АРАРАТ — Туркиянинг энг шарқий чеккасидаги вулқонли массив, Араке дарёси ўрта оқимининг ўнг соҳилида, Эрон б-н Арманистон чегараси яқинида. Туркиядаги энг баланд чўққи. Замини бирлашиб кетган икки бошли сўнган вулқон конусларидан — Катта Арарат (туркча Буюк Агритоғ; бал. 5165 м) ва Кичик Арарат (бал. 3925 м)дан иборат. 30 га яқин кичик музликлар бор.