АРАШОН (санскритча arasan — оби ҳаёт) — иссиқ сувли минерал булоқ. Арашон асосан, географик номлар таркибида қолган. Арашон арасан, аршан шаклларида Сибирда ва Ўрта Осиёда жуда кўп жой номлари таркибида учрайди. Арашон, Арашонбулоқ, Арашонсой, Олмаарасан, Оқарасан кабилар.