АРАВОН

АРАВОН — шаҳарча, Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Аравон тумани маъмурий маркази. Қад. қишлоқ ўрнида вужудга келган. Аравонсой қуйи оқимининг ҳар иккала соҳилида, тоғлар орасида жойлашган. Ўш ш. дан 25 км ғарбда, Ўзбекистоннинг Марҳамат ш. дан 14 км нарида. Ахолиси 2,5 минг киши (1977), аксари қисми ўзбеклар; шунингдек қирғиз, рус, украин, турк, тожик ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли асосан қ. х. маҳсулотлари етиштириш (деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик) билан шуғулланади. Аравонда туман ҳокимияти биноси, почта, универмаг, 4 та мактаб, чойхоналар, клуб ва б. бор. А. атрофида дам олиш масканлари барпо қилинган. Аравонда акад. Ҳ. М. Абдуллаев туғилган. У ўқиган мактаб қошида олим хотирасига музей ташкил этилган, бюсти ўрнатилган, қишлоқнинг энг катта кўчаси Ҳ. М. Абдуллаев номига қўйилган.