АРАВОНСОЙ — Андижон вилоятидаги сой. Қирғизистон ҳудудидаги Қизилқўрғон ва Отяйлов тизмаларидан бошланади. Уз. 90 км. Тоғ ораликларида тор ва чуқур даралардан оқади. Қор ва муздан сув олади. Сув йиғадиган ҳавза майд. 464 км2. Ҳавзасида 18 кичик музлик бор. Ўртача йиллик сув сарфи 7 м3/ сек. Йиллик сув сарфининг қарийб 1/3 қисми ер ости сувига тўғри келади. Март — сент. да серсув. Вегетация даврида қарийб 80% сув суғоришга сарф бўлади. Аравонсой Асака тумани ерларини суғоради, музламайди. Аравонсойнинг қуйи оқими соҳилида Аравон шаҳарчаси жойлашган.