АРАХНОИДИТ

АРАХНОИДИТ (юн. arachne — ўргимчак ва eidos — кўриниш) — бош мия ва орқа миядаги ўргимчак тўрисимон парданинг яллиғланиши; миянинг юмшоқ пардаси ёнма-ён жойлашганлиги учун улар одатда бирга яллиғланади (қ. Лептоменингит).