АРАХОСИЯ

АРАХОСИЯ — Афғонистондаги қад. вилоят. Таркибига Арғиндоб, Аргастон дарёлари ҳавзаси ва Ғазни атрофи кирган. Маркази ҳоз. Қандаҳор ш. атрофида бўлган. Арахосия ўз даврида ахоманийлар, Искандар Мақдуний (қ. Александр), салавкийлар, мауриялар, Бақтрия, Парфия, Кушон подшолари қўл остида бўлган. Айрим юнон, сак ва Парфия подшолари Арахосияда мустақил мулк барпо этиб, Арахосиянинг асосий шаҳарлари — Александрия, Арахосия ва Александрополда танга пуллар зарб этишган. 1958 й. А. ҳудудида, Қандаҳор яқинида Ашоканннг юноноромий ёзуви топилган.

Prev Article

АРАУКА

Next Article

АРАШОН