АРБИТРАЖ СУДИ — корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасидаги хўжаликка оид низоларни ҳал этувчи ягона органлар тизими.
ЎзРда 1993 й. дан арбитраж хўжалик суди деб номланди. Арбитраж вазифаларини хўжалик судлари ЎзР ХПК талабларига биноан амалга оширади. ЎзР ХПК 1997 й. да қабул қилиниб, 1998 й. 1 янв. дан кучга кирган.