АРБИТРАЖ

АРБИТРАЖ (франц. arbitrage) –

1) ҳакамлар суди, бунда томонлар ўзлари сайлаб қўядиган ёки ўзаро келишувга биноан, қонунда белгиланган тартибда тайинланадиган арбитрларга (ҳакамларга) мурожаат қилади;

2) низо воситачи судья (арбитр) томонидан ҳал этиладиган ҳакамлар суди; хўжалик муносабати иштирокчилари ўртасидаги мулкий ва мулк билан боғлиқ номулкий низоларни ҳал қилиб берадиган орган;

3) давлатлар орасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этувчи халқаро орган (мас, Ҳакамлар судининг доимий палатаси;

4) валюта А. и — бир валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиб, уни айни вақтда валюта курслари ўртасидаги фарқдан фойда олиш мақсадида бошқа валюта бозорида сотиш.

Prev Article

АРБЕР