АРБОРИЦИДЛАР (лот. arbor — дарахт, caedo — ўлдираман) — бегона дарахт-буталарни йўқотишда қўлланиладиган кимёвий препаратлар. Гербицидлар гуруҳига киради. Арборицидлар яйлов ва пичанзорларда ҳамда янги ерларни ўзлаштиришда нокерак дарахтлар, тиканли буталарни илдизи билан қуритишда қўлланилади.