АРБОВИРУСЛАР — қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, искабтопар, кана ва б.) орқали тарқаладиган вируслар. Уларда РНК бўлади. Ҳозир 300 дан ортиқ тури маълум. Улар бўғимоёқлилар организмида яшаб, ҳашаротлар чаққанда ўтади. Арбовирусларнинг 100 дан ортиқ тури одамларда ҳар хил юқумли касалликлар (мас, геморрагик иситма, сариқ иситма ва б.) ни қўзғатади.