АРБУЗОВ Александр Ерминингельдович (1877.30.8 – 1968.20.1) — органик кимёгар, акад. (1942), Қозон ун-ти проф. (1911 — 30), Қозон кимё-технология инти проф. (1930 — 45), собиқ Иттифоқ ФАнинг Қозон филиали раиси (1945-63).
Фосфат кислота ва унинг эфирлари тузилишини аниқлаган, шу кислота ўрта эфирларининг қайта гуруҳланишини кашф этган, бу реакция фосфорорганик бирикмалар олишнинг муҳим усулларидан бири бўлиб, Арбузов реакцияси деб аталади.