АРДАБИЛ

АРДАБИЛ (Ардубийл) — Эроннинг шим.-шарқидаги шаҳар. Аҳолиси 290 минг киши атрофида. Автомобиль йўллари тугуни. Аэропорт бор. А. да қадимдан гилам тўқилади. Шаҳарда Озарбайжон меъморчилигинининг 14—17-а. ларга оид ноёб обидалари намунаси сақланган. Ардабил яқинида минерал булоқлар бор. Ардабилнинг қачон бунёд этилгани маълум эмас. Шаҳар ҳақида дастлабки маълумот сосонийларнинг сўнгги вакиллари даврига мансуб адабиётларда учрайди. Ўрта асрларда, айниқса 9 — 10-а. ларда Озарбайжоннинг йирик савдоҳунармандчилик ва маданият маркази эди; айрим даврларда кичикроқ, мустақил хонликлар пойтахти бўлган. 1220 й. да мўғул босқинчилари томонидан вайрон қилинган. 13-а. охирига келиб Ардабилда Сафавийлар дарвешлик тариқати вужудга келган. Сафавийларнинг Ардабил шайхлиги Сафавийлар давлатининг вужудга келишига асос бўлди.

Ардабилда маҳобатли шайх Сафи мақбараси меъморий мажмуаси (16 — 17-а. лар) сақланган: катта боғга (уз. 120 м) пештокли дарвоза (1648, ардабиллик Исмоил томонидан ишланган) орқали кирилади; кичик ҳовли, ундан 8 бурчакли масжидли (13-а.) катта ҳовлига ўтилади ва тўғри бурчакли зиёратгоҳ масжиди, унга цилиндрик гумбазли, узлуксиз нақшинкор шайх Сафи мақбараси ва 8 бурчакли Чиннихона биноси туташиб кетган.

Ад.:Саламзода Ардабил, Архитектура Азербайджана XVI – XIX вв., Баку, 1964.