АРЕКИПА

АРЕКИПА — Перунинг Лимадан кейинги иккинчи катта шаҳри. Миста вулкани этагида, 2300 м баландликда жойлашган; зилзила бўлиб туради. Аҳолиси 634 минг киши (1990). Перунинг жан. даги савдо-тижорат, саноат ва маданият маркази; Тинч океандан мамлакат ички р-нларига борадиган т. й. устида. Тўқимачилик, кўн-тери, совун, озиқовқат саноати корхоналари, ун-т (1928) бор. А. инкларнинг қад. шаҳри ўрнида испанлар томонидан 1540 й. да барпо этилган. 16 — 18-а. лар меъморий ёдгорликлари сақланган.

Prev Article

АРЕАЛ

Next Article

АРИАБҲАТА