АРЕНДС Альфред Карлович

АРЕНДС Альфред Карлович (1893, Петербург — 1978, Тошкент) — шарқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970). Филол. фанлари д-ри (1963). 1-жаҳон урушида қатнашган. 1936 й. дан собиқ Иттифоқ ФА Шарқшунослик ин-тида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. Ўрта Осиё ун-тининг Шарқ ф-тида Эрон филол. кафедраси мудири (1947 — 52). 1952 й. дан Ўзбекистон Шарқшунослик ин-тида ишлаган. Арендс «Тарихи Масъудий» китобининг илмий-танқидий матни ва и. т. и мавзуида илмий ишлар олиб борган. Ўзбекистонда шарқшунослик фанини ривожлантиришда, ёш олимлар етиштириш ва тарбиялаш соҳасида муайян хизмат кўрсатган.

Prev Article

АРЕАЛ

Next Article

АРЗ