АРЕОПАГ (юн. Arelos — Арес тепалиги) — 1) қад. Афинадаги давлат органи. Ареопаг дастлаб оқсоқоллар уюшмаси бўлиб, суд ва линий ишлар устидан назорат қилиб турган; аъзолари аслзода аристократлардан умрбодга сайланган. Кейинроқ сиёсий назоратчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, фақат қотилларни суд қилиш вазифасинигина ўтаган;
2) (кўчма маънода) бирон-бир масалани ҳал қилиш учун обрўли шахсларнинг йиғилиши.