АРЬЕРГАРД

АРЬЕРГАРД (франц. arriere — орқасида, garde — соқчи, қўриқчи, қоровул) — Европа давлатлари армияларида ҳарбий юриш, ҳужум ёки чекиниш вақтида асосий кучларнинг кетидан борувчи ва уларнинг шу томондан хавфсизлигини таъминловчи аскарий қўшилма, қисм ёки бўлинма. Туркий халқлар ҳарбий қўшинида соқа деб юритилган.

Prev Article

АРЧМАН

Next Article

АРҚОНИЙ