АРГЕНТОМЕТРИЯ

АРГЕНТОМЕТРИЯ (юн. argentum – кумуш ва metreo — ўлчайман) — миқдорий анализнинг титрлаш усули. Кумуш нитрат (AgNO3)нинг титрланган эритмасидан фойдаланишга асосланган. Бунда текширилаётган эритма — кумуш нитрат эритмаси ёки унинг ор-тиқчаси натрий хлорид (NaCl) эритмаси билан титрланади. Титрлашнинг охирги нуқтасини эритманинг бир те-кис лойқаланишига қараб, шунингдек ҳар хил электр кимёвий ва фотометрик усуллардан фойдаланиб аниқлаш мумкин. Аргентометриядан кумуш, хлор, бром ва б. элементларнинг ат. м. ни аниқлашда, баъзи мамлакатларда эса кумуш тангадаги кумуш миқдорини аниқлашда ва умуман анионлари кумуш катиони билан кам эрувчан қуйқалар ҳосил қиладиган тузлар ва кислоталар миқдорини юқори даражадаги аниқлик б-н ўлчашда фойдаланилади.