АРГИЛЛИТЛАР

АРГИЛЛИТЛАР (юн. argillos — гил ва lithos — тош) — гил жинсларнинг сувда бўкмайдиган, тошқотган, қаттиқ гуруҳи. Аргиллитлар гил ва гилсимон чўкиндиларнинг зичланиши, сувсизланиши (дегидратация) ва цементланиши натижасида ҳосил бўлади. Аргиллитлар бурмаланган ўлкаларда ҳамда платформа областининг қад. ётқизиқларида учрайди.