АРҒИМЧОҚ — ўйин-эрмакка училадиган тебранма мослама. Одатда Арғимчоқ дарахтнинг катта бутоғига ёхуд иморат харисига осилиб, икки учига тахта (ўриндиқ) боғланган арқондан иборат. Саноатда ишлаб чиқариладиган Арғимчоқлар бирмунча мураккаб: уларнинг ўриндиғи, арқон ёки металл осмаси ва б. қисмлари бўлади. Хонадонларда, боғчаларда, истироҳат боғларида фойдаланилади.