АРҒИН

АРҒИН — 1) Ўрта жуз, қисман Кичик жуз таркибига кирган қозокларнинг кўп сонли қабиласи. 19-а. охирида Арғинлар 500 минг киши бўлган. Арғин 15-ада қозоқ элатининг шаклланишида иштирок этган асосий бўғимлар қаторига киради. Шаркай Қозоғистон ҳудудида кўчманчилик б-н машгул бўлишган. Арғин тили — ҳоз. қозоқ адабий тилига асос бўлган қозоқ тилининг шим.-шарқий лаҳжаси.

2) Ўзбеклар ва қирғизлар таркибидаги уруғ. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида арғу тарзида учрайди. А. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам этноним ёки топоним сифатида учраб туради.

Loading...