АРГИШТИ I

АРГИШТИ IУрарту подшоси (мил. ав. 8-а. 1-ярми). Аргишти I подшолиги даврида Урарту Яқин Шарқдаги қудратли давлатга айланган. Шим. Сурия, Урмия кўли атрофи, жан. Кавказортига эгалик қилиш учун Оссурията қарши муваффақиятли урушлар олиб борган. Кавказортида Аргишти I даврида йирик қалъалар — Эребуни (Ереван яқинида) ва Аргиштихинили бунёд этилган.