АРГОНАВТЛАР

АРГОНАВТЛАР (юн. Argonautai; Argo — кема номи ва nautes — денгизчи) — юнон мифологиясидаги қаҳрамонлар. Аргонавтлар «Арго» кемасида аждаҳо қўриқлаб турадиган олтин терини олиб келиш учун Ясон бошчилигида Колхидага борадилар ва сеҳргар Медея ёрдамида уни қўлга киритиб, Юнонистонга олиб келадилар. Аргонавтлар ҳақидаги миф юнон денгизчиларининг Қора денгиз қирғоқларига сузиб келишлари кўҳна тарихини акс эттиради.

Loading...