АРГУС

АРГУС — юнон афсоналаридаги кўп кўзли паҳлавон, сергак соқчи; кўзларининг бир нечаси доим очиқ бўлган. Гера сигирга айлантирилган Ио (Зевснинг севгилиси)ни қўриқлашни Аргусга топширади. Гермес А. нинг ҳамма кўзларини ухлатиб ўлдиради ва Иони озод қилади. Кўчма маънода — А. зийрак, сергак демакдир.

Prev Article

АРГИШТИ I

Next Article

АРД ҒУЛ