АРИЛАР, арисимонлар (Apotdea) — чақувчи пардақанотлилар катта оиласи. Ковловчи ариларга яқин тузилган. Ариларнинг панжалари туклари билан бирга чанг йиғувчи аппаратни ҳосил қилади, узун хартуми эса гулдан нектар йиғишга мослашган. Ариларга 7 оила, 30 мингдан кўпроқ тўр киради, Ўзбекистонда бир неча юз тури учрайди. Кўпчилик Арилар якка яшайди, улардан фақат айрим Арилар колония ҳосил қилади (мас, андреналар), бошқалари жамоа бўлиб яшайди. Барча арисимонлар уя қуради, боласини нектар ва чанг аралашмаси билан боқади. Арисимонлар орасида уя паразитлари (какку-ари) учрайди. Арилар гулли ўсимликларнинг чангланишида катта аҳамиятга эга.