АРИН-БЕРД

АРИН-БЕРДУрарту давлати подшоси Аргишти I томонидан мил. ав. тахм. 780 й. да бунёд этилган қалъа харобаси; Ереван ш. атрофида. А.-б. да топилган битикларга кўра, қалъанинг номи Эребуни бўлган (Ереван ш. нинг номи шундан олинган деб тахмин этилади). 1950 й. дан бери А.-б. да казишма ишлари олиб борилади. А.-б. дан деворий расмлари бўлган сарой ва ибодатхоналарнинг хоналари очилган, уларда нақшлардан ташқари Урарту маъбудларининг тасвирлари, хўжалик хоналари ва омборхоналар, битиклар топилган. Қалъа урарт қабилаларининг Севан кўли томон юришларида таянч пункта бўлиб хизмат қилган. Мил. ав. 8-а. охирида ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотган ва унинг янги даври Урарту давлати тугагандан кейинги давр (мил. ав. 5-а.) билан боғлиқ.