АРИНИН Михаил Александрович

АРИНИН Михаил Александрович (1897.3.9, Саратов губерняси — 1967.7.5, Тошкент) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1951). 1924 й. дан дастлаб Кўқонда, сўнг Тошкентда яшаб ижод қилган. 1930 й. ларда «Паранжини ёндириш», «Ғўза чопиғи» (1935), «Пахта топшириш» (1937) ва б. асарларни яратди. 2-жаҳон уруши йиллари ЎзТАГда ишлади. Шим. Кавказ фронтида бўлиб, «Немислар кетгандан кейин», «Тоғлик қиз портрети», «Фашистлар қийноқхонасида» асарларини, урушдан кейин «Мусобақалашмоқдалар» (1949), «Шоҳимардон йўлида» (1957) каби асарларни ишлади. 1956 — 57 й. ларда у Ў. Тансиқбоев ва К. Чепраковлар билан Навоий театри фойеларини деворий расмлар билан безади. Аринин манзаралари («Сирдарё», 1960; «Баҳор», 1962 ва б.) да Ўзбекистоннинг гўзал табиатини акс эттирди.

Prev Article

АРИЛЛАШ