АРИҚ ОҚСОҚШИ

АРИҚ ОҚСОҚШИ — Туркистонда 19-а. нинг 2-ярмида дарёдан бошланган бош ариқларни бошқарувчи мироб. А. о. қўл остидаги ариклар бир нечта туманларни суғорган. У шу ариқларни назорат қилиб туриш ва деҳқонларни сув билан таъмин этиш учун дарёга ўрнатилган тўғонни ҳамда бош арикларни ҳар йили баҳорда лойқадан тозалаш ва шохобчаларнинг тегишли суви (ҳақобаси)ни тақсимлаб бериш каби вазифаларни бажарган. У уз хизмати учун сувдан фойдаланувчилардан йиғиладиган «миробона» солиғидан ҳақ олган. 19-а. охирида фақат Самарқанд воҳасидагина 19 Ариқ оқсоқши бўлиб, уларнинг қўл остида 309 мироб ишлаган.