АРИС

АРИС — Қозоғистоннинг жан. қисмидаги дарё, Сирдарёнинг ўнг ирмоғи. Уз. 378 км. Ҳавзасининг майд. 14,9 минг км2. Ўртача сув сарфи Арис ш. ёнида 46,6 м3/сек. Талас Олатови билан Қоратовдаги Қўлбостов кўлидан бошланади. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қишда фақат қуйи қисми музлайди. Арис сувидан суғоришда фойдаланилади.

Loading...