АРИСТОФАН (Aristophanes) (тахм. мил. ав. 445 — 385) — юнон шоири, «комедия отаси». А. назари даврнинг долзарб муаммоларига қаратилган бўлиб, ижодида ёрқин намоён бўлади ва ўша давр деҳқонлар оммаси манфаатларини ифодалайди. У шаҳар аҳолиси паст табақасини ўзига ром этган радикаллар ақидасига («Чавандозлар»), софистларнинг индивидуал фалсафасига («Булут») ишончсизлик билан қаради. У ҳар иккаласида ҳам Афина демократиясининг инқирози аломатларини кўра олди. Аристофан комедияларида муҳим воқеаларга муносабат, ҳарбий сиёсатга қарши кайфият яққол сезилади («Лисистрата»), Ҳаётий шахсларни камситиш («Булут»да — Сократни), фантастик вазиятлар («Ахариянлар», «Қушлар») ҳам Аристофан ижодига мавзу бўлган.