АРИСТОВ Николай Александрович (1847 — ?) — шарқшунос олим ва этнограф. Eттиcyв алоқа бошқармаси қошида ҳар хил маъмурий вазифаларда (1868 — 81) ва Еттисув ҳарбий губернаторининг ёрдамчиси лавозимида (1881 — 89) ишлаган. 1883 й. дан Россия география жамиятининг аъзоси. Аристов асарларида қозоқ ва қирғизларнинг уруғ-қабилалари ҳаёти ёритилган. Уларда ўзбек уруғ ва қабилалари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Шунингдек, 19-а. охиридаги инглизафғон муносабатлари тарихи, Ҳиндистон б-н чегарадош афғонларнинг сиёсий аҳволи ва афғон халқининг Британия мустамлакачиларига қарши курашлари ҳам баён этилган.