АРКА УСТУНИ

АРКА УСТУНИ — тоғ жинсларини кўтариб турадиган таянч; асосан, арка (равоқ) схемасида ёки бир-бирига бирлаштирилган аркалар йиғиндиси кўринишида ясалади. Конларда ер ости йўлакларини мустаҳкамлаш учун қўлланилади. Арка устуни темир-бетон ва махсус профилли металл тиргаклардан ишланади.