АРКОЗЛАР

АРКОЗЛАР (аркозли қумтошлар) — асосан, кварц ва узгармаган калийли дала шпатлари ҳамда қисман плагиоклазлардан таркиб топган чақиқ ётқизиклар. Аркозларнинг цемента: слюданинг майда заррачалари ҳамда гил минераллари (каолинит, гидрослюда ва б.), оҳак ва темир гидроксидларидан иборат. Аркозлар гранит ва гнейсларнинг емирилишидан ҳосил бўлади. Заррачаларининг диаметри 0,1 — 2 мм бўлган бўш аркоздан тузилган жинслар аркоз қумлар деб аталади. А р – коз қумл арнинг цементланишидан ҳосил бўлган жинслар — аркоз қумтошлар дейилади.

Prev Article

АРЙАНА ВЭЖА

Next Article

АРМАН ЁЗУВИ