АРКТИКА ҲАВОСИ — Арктика устида шаклланадиган ҳаво массаси. Т-раси паст (6° дан — 60° гача), намлиги кам (йилига 75 — 400 мм ёғин ёғади), шаффофлиги юқори, чунки ёзда қуёш пастда бўлганидан ерни унчалик иситмайди, буғланиш оз бўлганидан мутлақ намлик кам. Циклон жараёни таъсирида анча қуйи кенгликларга ҳам ёйилиб, у ерларни совитиб юборишга олиб келади. Арктика ҳавоси ҳаракатланиб, Ўрта денгизга, Ўрта Осиё ва Сибирь текисликларига ҳам етиши мумкин, лекин уни тоғ тизмалари (Альп, Кавказ тоглари ва б.) тутиб қолади. Арктика ҳавоси қуйи кенгликларда ҳаракатланганда ундан пастдаги сиртнинг қандайлигига қараб хоссалари ўзгариб туради.