АРМАНИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АРМАНИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИАрманистон Республикасининг олий илмий муассасаси. 1943 й. ташкил этилган. Ереван ш. да жойлашган. Академия таркибида 43 акад., 59 мухбир аъзо, 2 хорижий аъзо бор. Академия тизимида 6 бўлим, 32 илмий муассаса мавжуд. Бир неча илмий жур., ин-тларнинг илмий асарларини ва б. илмий адабиётларни нашр этади. Кутубхонаси ва нашриётига эга.