АРМАНЛАР

АРМАНЛАР (ўзларини хай деб аташади) — халқ, Арманистоннинг асосий аҳолиси (3,08 млн. киши, 1992 й.). Шунингдек РФ (532 минг киши), Грузия (437 минг киши), АҚШ (700 минг киши), Франция (270 минг киши), Эрон (200 минг киши), Сурия (170 минг киши), Тоғли Қорабоғ (146 минг киши), Ливия ва Туркия (150 минг кишидан) ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони — 6,55 млн. киши. Арман тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан христиан-монофисийлар.

Prev Article

АРМАН ТИЛИ

Next Article

АРМИЯ