АРМАТУРА ПЎЛАТИ

АРМАТУРА ПЎЛАТИ — темир-бетон конструкциялар арматураларини тайёрлашда ишлатиладиган материал. Арматуранинг мустаҳкамлик тафсилотлари пўлатнинг кимёвий таркибига (углерод ва легирловчи қўшилмалар миқдорига), уларга ишлов бериш тарзига (чўзиш, тортиш, термик ишлов бериш ва б. га) боғлиқ бўлади. Олдиндан кучайтирилган темир-бетон конструкциялар учун ўртача ёки кўп углеродли пўлат ишлатилади; бундай пўлат қиздириб прокат ланган бўлади ёки термик ишлаб пух-таланади. Кучайтирилмаган темир-бетон конструкциялар учун кам углеродли пулат ишлатилади. Арматура пўлати эса олдиндан кучайтирилган конструкциялар учун ишлатилади. Арматура пўлати яхши пайвандланади.

Prev Article

АРМАН ТИЛИ

Next Article

АРМИНИЙ